Льорис: "Реал" - фақат Роналду дегани эмас
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби дарвозабони Уго Льорис бугун УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Реал”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Роналду – ҳайратланарли футболчи. Жамоа билан биргалашиб уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, “Реал” бу фақатгина Роналду дегани эмас”,- дейди франциялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бошланади.
Фикрлар