Луис Энрике Лондонда ишламоқчи, аммо...

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ бош мураббийи Луис Энрике яқин вақтлар ичида яна мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра Европанинг бир қатор топ клублари 47 ёшли испаниялик мутахассисга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида Энрике ҳам ўзига ва оиласига мос, келажакда маълум бир ютуқларни қўлга кирита оладиган жамоани бошқармоқчи.

Унга кўра Луис Ливерпуль ёки Манчестерда эмас, балки, Лондонда яшашни истамоқда. Шу боис у биринчи навбатда “Челси” ёки “Тоттенхэм”ни бошқармоқчи. “Бавария” ва ПСЖ ҳам бундан мустасно эмас.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мюнхен супер клуби Энрике билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!