Лукакуни қўлдан чиқарган

Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Пьер-Эмерик Обамеянгга фаолиятини давом эттириши учун яна бир вариант пайдо бўлди.

The Sun нашри тарқатган хабарларга кўра, Лондоннинг "Челси" клуби габонлик футболчи учун 73 млн евро таклиф қилишга тайёр. Таъкидлаш керакки, Обамеянг учун "аристократлар"дан ташқари "Реал", "Милан" ҳамда ПСЖ клублари ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Боруссия Д" клуби спорт директори Михаэль Цорк футболчи ёзда жамоани тарк этмаслиги ҳам мумкин эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.