Ляказетт «Арсенал»да ўзига рақам танлади
Ads

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси янги футболчиси Александр Ляказеттнинг “тўпчилар” сафида нечанчи рақамда тўп суриши маълум бўлди.

Клуб расмий сайти берган хабарга кўра, Ляказетт «Арсенал» сафида 9-рақамда тўп суради. 26 ёшли футболчи “канонирлар” сафидаги илк ўйинини “Emirates Cup” турнири доирасида 29 ёки 30 июл санасида ўтказиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум “Лион” чемпионатда жами 30та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 28та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.