МЮ Моуриньо ўрнига муносиб номзод топиб қўйди

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббий Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод ҳақида бир қарорга келди.

Испания матбуоти хабарига кўра, «қизил иблислар» португалиялик мутахассиснинг муддатидан олдин жамоани тарк этиши мумкинлигини эҳтимолдан ҳоли деб ҳисобламаяпти. Агар бу воқеа юз берса, раҳбарият испаниялик мураббий Луис Энрикени таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мутахассис ўтган мавсум охирида «Барселона»ни тарк этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!