МЮ қишда Мактоминейни ижарага бериб юбориши мумкин

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳимоячи Скотт Мактоминейни ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра кўплаб жамоалар 21 ёшли англиялик футболчини ижарага олиш таклифини билдирмоқда. Таъкидлаш керакки, манкуанликлар устози Жозе Моуриньо Скоттнинг ҳақиқий мухлиси ҳисобланади, бироқ, унинг доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун португалиялик мутахассис ҳам ушбу ижарага розилик билдириши мумкин.

Маълумот учун, Мактоминей жорий мавсум ҳозирча МЮ сафида бирорта ҳам учрашувда майдонга тушганича йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!