МЮ ва "Сити"нинг қизиқиш доирасидаги футболчи ўз жамоасини тарк этмайди

“Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” каби гранд клубларнинг қизиқиш доирасида бўлган “Шахтер” ярим ҳимоячиси Фред ўз жамоаси билан шартномасини узайтирди.

- “Сити” ва Гвардиоланинг қизиқиши ҳақида менга дўстим айтиб берди. Европада менинг ўйнимни кузатиб боришлари мени қувонтиради.

Пеп мен ёки агентим билан алоқалашмаган. “Шахтер”да ўз фаолиятимни давом этириш мақсадида 5 йиллик шартномани имзоладим. Мен ўз ўйнимдан қониқаман ва ЕЧЛда ўйнаб, тажрибамни ортиришга таёрман, ­- дейди Фред globo нашрига берган интервьюсида.

Transfermarket.de нашрининг маълумотларига кўра 24 ёшли бразилиялик “Шахтер” билан 11 январь куни шартномасини узайтирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!