"Манчестер Сити" 19 ёшли дарвозабонини ижарадан қайтариб олди

“Манчестер Сити” клуби Голландиянинг НАК клубига ижарага берган 19 ёшли дарвозабони Ариянет Мурични зудлик билан ортга қайтарди.

Бунга сабаб “шаҳарликлар”нинг захира дарвозабони Клаудио Бравонинг жиддий жароҳат олиб, бир неча ойга сафдан чиққанлиги бўлди.

Маълумот учун, Мурич НАК сафига жорий йилнинг июль ойи сўнггида бориб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида Голландия чемпионатида 1та ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!