"Манчестер Сити" эгалари Бельгия клубини сотиб олмоқчи

Англиянинг “Манчестер Сити” клубига эгалик қиладиган “Cитй Фоотбалл Гроуп” компанияси яқин вақт ичида Белгиянинг “Остенде” клубининг аксияларини сотиб олади.

Het Nieuwsblad.хабарига кўра, “Остенде” жамоаси эгаси саналадиган Марк Кук клуб акцияларини сотишга қарор қилган. Хабарда айтилишича, “City Football Group” вакиллари бу борада Кук билан алоқага чиққанлар ва улар 81 млн евро эвазига жамоанинг 50 % акциясини сотиб олишмоқчи.

Қайд этиш жоиз, “City Football Group “Жирона” (Испания), «Мельбурн Сити» (Австралия), «Нью-Йорк Сити» (АҚШ), «Йокогама Ф Маринос» (Япония) ва «Атлетико Торке» (Уругвай) каби жамоаларнинг аксияларига ҳам эгалик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!