"Манчестер Сити" жорий мавсум 100та гол урган илк жамоага айланди

"Манчестер Сити" бугун АПЛнинг 22-тури доирасида бўлиб ўтаётган "Хаддерсфилд"га (3:0, 2-бўлим) қарши ўйинда рақиб дарвозасига гол уришга эришди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бугунги ўйинда киритилган голлардан сўнг “шаҳарликлар”нинг жорий мавсумдаги голлари сони 100тадан ошди. Эътиборлиси, Гвардиола шогирдлари бу мавсум юзталик довондан ошган илк жамоага айланишди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" айни дамда онлайн жадвалда пешқадам "Ливерпул"дан 4 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!