"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси янги мавсумни Франция чемпионатида ўтказади

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Ману Гарсия янги мавсумни Франциянинг "Тулуза" клубида ўтказадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра французлар 20 ёшли испаниялик футболчини бир йилга ижарага олишган. Келишув ҳақида қолган маълумотлар очиқланмаяпти.

Маълумот учун, Гарсия сўнгги бир ярим мавсумни Голландиянинг НАК клубида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!