Ads
Таркибни кучайтиришга бел боғлаган "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти агар "Атлетико" рози бўлса, мадридликлар тўпурари Антуан Гризманн ва ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес учун 170 миллион евро тўлайди.
 
Ҳар икки футболчининг ўйини "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньога ёқади ва португалиялик мутахассис уларни ўз шогирдлари қаторида имкон қадар тезроқ кўрмоқчи.
 
 
Жорий мавсумда Испания чемпионатида Сауль 13 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта гол урди. Антуан Гризманн эса 15 та ўйинда қатнашиб, олтита гол муаллифлик қилди.