Манжукич: Хорватия футболчилари мўъжиза яратганини ҳали тушуниб етмади

Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич Англияга қарши (2:1) кечган ЖЧ–2018 ярим финал ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Манжукич экстра таймда гол киритиб, жамоасини финалга олиб чиқди.

“Бу мўъжиза! Хорватия футболчилари буни ҳали тушуниб етмади. Фақатгина катта жамоалар бу даражада мард бўлиб, бундай турнирда юракдан ўйнай олади. Нима бўлганини кўрдингизми? Менимча бутун Хорватияда байрам бўлмоқда.

Россия ва Дания билан ўйинда катта босимни ҳим қилиб ҳаракат қилгандик. Энди эса биз футболдан завқ оляпмиз”, – деди Марио Манжукич.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси ЖЧ–2018 финалида Фарнция билан куч синашади. Мазкур беллашув 15 июль куни Москва шаҳрида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!