Марадонанинг рекордини такрорлаш Гамшикни қувонтирмадими?

Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Марек Гамшикнинг агенти Юрай Венглос мижозининг афсонавий Диего Марадонанинг рекордини такрорлагани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен Марек билан ўйин тугагани ҳамоноқ гаплашдим. У жуда хурсанд эди. Чунки, ҳар куни ҳам бундай рекордлар такрорланмайдику. У олға боришда давом этиши ва Марадонадан ўзиб кетиши лозим. Аммо “Торино” устидан қозонилган ғалаба Гамшикни рекордга нисбатан кўпроқ қувонтирди”, – деб айтиб ўтди Венглос.

Эслатиб ўтамиз, словакиялик футболчи Италия А Серияси 17-туридан ўрин олган “Торино”га қарши баҳсда гол киритган ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турган Диего Марадона(115 та гол)га етиб олиб, унинг рекордини такрорлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!