Марио Фернандес: Хорватларнинг даражаси испанларники билан бир хил, аммо улар бошқача ўйнашади

Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес ЖЧ-2018нинг чорак финалида Хорватия терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз жуда узоқ ва қаттиқ шуғулландик. Ўйлайманки бизнинг бу босқичгача етиб келганимиз адолатли. Биз янада узоқроққа бормоқчимиз.

Эртанги ўйин ҳақида кўп гапирмоқчи эмасман. Хорватия умуман бошқа жамоа. Улар даража ва сифат борасида испанлардан кам эмас, лекин хорватияликлар бошқача ўйнашади.

Биз Хорватияни биламиз. Ушбу терма жамоа сафида кўплаб кучли футболчилар бор. Бу жуда оғир ва шу билан бирга қизиқарли ўйин бўлади”, - дейди Фернандес.

Эслатиб ўтамиз, Россия – Хорватия учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!