Марк Вильмотс Кот-д'Ивуар терма жамоаси бошқарувидан кетди

Кот-д'Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Марк Вильмотс ўз лавозимини тарк этгани ҳақида эълон қилди. Таъкидлаш лозимки, унинг бошқарувидаги жамоа ҳал қилувчи баҳсда Марокаш термасига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган ва жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлган эди.

“Бугун ўз хоҳишимга кўра Кот-д'Ивуар футбол федерацияси билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилдим. Мен ўз навбатида мухлисларга, футболчиларга ва барча ходимларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, уларга келажакда омад тилайман”, - дейли Вильмотс.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли бельгиялик мутахассис Кот-д'Ивуар терма жамоасини жорий йилнинг март ойидан бошлаб бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!