Марокаш ва Тунис термалари ҳам ЖЧ-2018 да иштирок этишади

Африка қитъасида номидан 2018 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Илгарироқ, Миср ҳамда Нигерия термалари 2018 йил Россияга келишлари маълум бўлган бўлса, бугун ушбу ўлкага келадиган яна икки жамоа номи маълум бўлди.

Кот д’Ивуар майдонига сафар уйуштирган Марокаш терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабага эришди  ва мундиал чиптасини қўлга киритган бўлса, А гуруҳида Ливия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган Тунис терма жамоаси ҳам мундиал йўлланмасига эга чиқди.

ЖЧ-2018 саралаши. Африка

Кот д’Ивуар – Марокаш 0:2

Голлар: Дирар, 25, Бенатия, 30

Кот д’Ивуар: Гбоуо – Орье, Гбамин, Канон, Дели (Нкломанде, 46) – Фофана (Корне, 62), Градель, Кесси – Заа, Думбия, Жервиньо (Калу, 76)

Марокаш: Мунир – Дирар, Бенатия, Сесс, Хакими – Буссуфа, Эль-Ахмади, Белянда (Фажр, 90+1) – Зиеш (С.Амрабат, 82), Бутаиб (Бенчарки, 75), Амрабат

Огоҳлантириш: Сесс


Тунис – Ливия 0:0

Тунис: Матлоути – Наггуез, Бен Юссеф, Мериа, Маалул (Хаддади, 70) – Бадри, Бен Амор, Чаалали – Хазри, Хенисси, Мсакни.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!