"Марсель" Эвра билан шартномани бекор қилиши мумкин

CHERY AUTO

Франциянинг “Марсель” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Патрис Эвра билан муддатидан аввал ҳайрлашиши мумкин.

Tecno

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра марселликлар жамоанинг энг кўп маош оладиган 36 ёшли футболчиси билан шартномани бекор қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Патрис Эвра жорий ҳафта Европа лигаси доирасида “Витория”га қарши баҳсда стадионга ташриф буюрган мухлисга ташланган эди.

УЕФА 10 ноябрь куни ушбу иш юзасидан қарор қабул қилади. Унга кўра эса Эвра катта эҳтимол билан узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию