"Марсель" рақибидан футболчи олди

 
Таркибини кучайтиришга ҳаракат қилаётган "Марсель" клуби Франция чемпионатидаги рақобатчиси - "Монпелье" клубининг етакчи футболчисини ўз таркибига қўшиб олди.

Марселликлар истеъдодли ярим ҳимоячи Морган Сансон учун 11 миллион евродан воз кечди. 22 ёшли футболчи "Ле Ман" клуби тарбиланувчиси ҳисобланади.

Морган Сансон жорий мавсумда Франция чемпионатида 18 та учрашувда учта гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!