"Марселдан" ҳайдалган Эврага "Галатасарой" ҳаридор бўлмоқда

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 36 ёшли футболчига “Галатасарой” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эвра ўтган ойда “Марсель” мухлисига зарба бергани учун клуб у билан шартномани муддатидан аввал бекор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!