Марсело: “Реал”да барчаси жойида

Мадриднинг “Реал” клуби бош ҳимоячиси Марсело УEФА Суперкубогида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказиладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизда ҳаммаси жойида. Биз мавсум олдидан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўртоқлик ўйинларидаги натижаларга қарамай, биз катта ишларни амалга оширдик. Биз ЕЧЛда ғалаба қозондик ва бу турнирда ўйнаш имкониятини қўлга киритдик. Эртага ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз.

Биз ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз. Рақибимизда ажойиб жамоа мавжуд. Биз улар билан мавсул олдидан учрашдик. Эртанги ўйин мухим. Биз сўнгги кучимизга қадар клуб шарафини ҳимоя этамиз”, – деб айтиб ўтди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, uff.uz журналисти Санъат Шарипов айни дамда УЕФА Суперкубоги бўлиб ўтадиган Скопье шаҳрида бўлиб турибди ва Sports.uz интернет-ахборот портали мухлислари учун ушбу баҳсни яқиндан ёритиш мақсадида турли фото ва видео хабарлар юбормоқда. Кун давомида биз билан қолинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!