“Машъал-2”:  “Янгиер” га қарши тайёргарлик бошланди 

Ўзбекистон биринчилигида иштирок этувчи Муборакнинг “Машъал-2” клуби “Янгиер” га қарши тайёргарликни бошлади.Айни пайтда жамоа бир йўла икки баҳсда тайёргарликни олиб бормоқда. Таркибда  барча футболчилар машғулотларни кўтаринки руҳда олиб боришмоқда. 

“Машъал-2”  келаётган ҳафтада бир йўла иккита баҳсда майдонга тушади. Дастлаб, муборакликлар 11 май куни «Янгиер» жамоасини қабул қилса, яна уч кундан сўнг, аниқроғи, 14 май санасида Тошкент шаҳри вакили «НБУ-ОСИЁ» жамоаси Муборакга ташриф буюради.

Бўлиб  ўтадиган иккала баҳснинг бошланиш вақтлари саналари маълум бўлган кейинги саҳифаларимизда яна маълум қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!