“Машъал” жамоаси 440-учрашув арафасида турибди

Ўзбекистон чемпионатининг Олий Лигасида 16-мавсумда  иштирок этаётган “йўлбарслар” шу кунга қадар 439 учрашув ўтказишга  муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 189 тасида муборакликлар ғалаба қозонишган. 80 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

186 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 590 – 626. Умумий очколар 647 тани ташкил этади.

Олий Лига 30-тур доирасидаги “Насаф” билан бўладиган учрашув жамоанинг 440-ўйини сифатида тарихда қолади.

Эслатма: “Машъал” жамоаси Ўзбекистон кубоги баҳсларида  99 та учрашув ўтказишган.

Ўзбекистон биринчилигида эса  8-мавсумда 276 та учрашув ўтказиб, 172 тасида ғалаба қозонган. 43 учрашувда дуранг қайд этган. 62 та ўйинда мағлубиятга учраган.

Тўплар нисбати 621 – 286. Умумий очколари 523 тани ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!