"Машъал" ўртоқлик ўйинида "Андижон"дан устун келди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Усмон Тошев бошқарувидаги “Андижон” Тошкентда навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги спарринг-рақиб олий лига вакили “Машъал” жамоаси эди.

“Жар” стадионининг машғулот майдонида ўтган баҳсда муборакликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда "Андижон" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввалига Зоҳир Қўзибоев ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Ҳумоюн Муртазоев ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди. Гарчи андижонлик футболчиларда бир неча бор гол уриш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, якунда ҳисоб бошқа ўзгармади.  

Мазкур учрашув орқали мураббийлар штаби футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олди.  

Назорат баҳси 

“Машъал” – “Андижон”  2:0

Голлар: Зохир Қўзибоев 22, Хумоюн Муртозоев 68.

“Андижон”: Акмал Ортиқов, Равшан Асланов, Ҳамза Каримов (Абдулазиз Ёқубов), Сирож Ҳамроев (Қаҳрамон Маҳамаджонов), Фурқат Ҳасанбоев, Фарҳод Бекмуратов (Жаҳонгир Маҳсудов), Иброҳим Отахонов (Мақсуд Маҳмудов), Собир Ҳамидов (Фирдавс Асадов), Акмал Холматов (Ойбек Нурматов), Шаҳбоз Жумабоев (Рафик Каримов), Анвар Бердиев (Алишер Абдувоҳидов).

Мазкур учрашувдан сўнг "Андижон" футболчиларига уч кунлик дам берилди. 3 август куни жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилади ва чемпионатга сўнгги тайёргарлик яна Андижонда бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!