"Машъал" япониялик ва бошқа янги футболчиларнинг таништирув маросимини ўтказди (Фото)

 

Бугун "Машъал" иккинчи давра олдидан жамоага келиб қўшилган футболчилар билан тақдимот ўтказди. 

Биринчи даврадан сўнг “Машъал” сафига Умеджон Матмусаев, Ботир Қораев, Никита Павленко ва япониялик легионер Томоки Мураматсу келиб қўшилди. Маросимда тажрибали ҳимоячи Ботир Қораевга 7, Умеджон Матмусаев 20, Никита Павленко 27 ҳамда Томоки Мураматсу 11-рақамлар туширилган футболкалар топширилди. Ушбу футболчилар иккинчи даврани жамоа сафида ўтказишади.

Ботир Қораев: - Хали  бу мавсум мен учун охирги мавсум эмас. “Машъал” мен учун бегона эмас, жамоага  тезда қўшилиб  кетаман деган умиддаман. Илҳом Абдуғаниевичга раҳмат мени туғри тушиниб жамоага қабул қилди. Менда жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни кетмоқда. Жисмоний ҳолатимни яхшилаб олсам клубга ёрдамим тегади албатда.

Мураматсу Томоки: “Машъал” жамоаси мени қизиқтиргани учун  иккиланмасдан  клубга қўшилдим. Ўзбекистон  чемпионати жуда қизиқарли ва клуб футболчилари ҳам профессионал футболчилар ҳисобланади. Масалан “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчиси Фозил Мусаев Японияда тўп сурмоқда. Ўйлайманки “Машъал” муҳлисларини ўз ўйиним билан хурсанд қиламан.

Никита Павленко: - “Машъал” жамоасида  бош мураббийларга катта ишонч билдиришади.

Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди,  бироқ мен “Машъал” ни танладим. “Машъал”  бошқа клублар сингари эртанги кунда қайси мураббийнинг иш бошлаши ва у билан қай даражада келишиб кета олиш  каби ўйловларнинг йўқлиги мени “Газчилар” га жомоасига қўшилишимга сабаб бўлди. 

Умиджон Матмусаев: - Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Албатта мен жамоага жамоадошларим ёрдами билан  тезда қўшилиб кетаман деган умитдаман. Футбол муҳлислар ўйини. Улар бизни қўллаб қувватлашса биз муҳлисларимиз ишончини оқлаймиз.

Шундан сўнг ҳар икки футболчига ўз либослари тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!