Месси ЕЧЛда ҳафта футболчиси деб топилди

Каталониянинг “Барселона” клуби форварди Лионель Месси УЕФА Чемпионлар лигасининг жорий ҳафта бўлиб ўтган 5-турида энг зўр футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки 31 ёшли аргентиналик футболчи ПСВга (2:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган эди. Месси бу борада Арьен Роббен ("Бавария"), Дрис Мертенс ("Наполи") ҳамда Максвелл Корне ("Лион") каби футболчиларни ортда қолдиришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Месси бу мавсум ЕЧЛда 1- ва 2-турларда ҳам энг зўр футболчи деб топилган эди. 3- ва 4-турларни эса жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!