Месси "Камп Ноу"даги ўзининг 300-голини киритди

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек аргентиналик форвард Лионель Месси кеча бўлиб ўтган “Барселона” – “Эйбар” (6:1) баҳсида ўз ҳисобига покер ёздириб қўйишга эришди.

Tecno

Эътиборлиси, 30 ёшли футболчи шу куни “Барселона” сафида “Камп Ноу” стадионида ўзининг 300-голини киритишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсум  ўз ҳисобига жами 12та гол ёздириб қўйишга эришди. Шуларнинг 9таси Ла Лига баҳсларида, 2таси Чемпионлар лигасида ва қолган 1таси Испания суперкубогида киритилган.

Маълумот учун, Месси айни дамда чемпионат баҳсларида яққол тўпурар бўлиб турибди (9та гол). У бу борада энг яқин таъқибчиси ҳисобланган “Валенсия” ҳужумчиси Симоне Зазани нақд 5та голга ортда қолдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!