"Металлург" Туркиядаги назорат учрашувида ғалаба қозонди

Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси учинчи назорат учрашувида Қозоғистон Республикасининг “Акжайик” жамоаси билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада Музаффар Музаффаров томонидан урилган ягона гол ҳал этди. Жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов мазкур учрашувда кўрикда бўлиб турган икки нафар легионер ўйинчига майдонга тушиш имкониятини берди.

Туркиядаги йиғин давомида “Металлург” яна битта учрашувда майдонга чиқади. 8 февраль куни пойтахт вилояти вакилларининг спарринг рақиби “Ленинградец” жамоаси бўлади.

“Металлург” кечаги ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: Зафар Сафаев, Зоир Жўрабоев, Шавкат Муллажонов, Худойшукур Сатторов, Аброр Тошқўзиев, Одил Абдумажидов, Сергей Тумасян, Иброҳим Йўлдошев, Муҳаммад Исаев, Дониёр Усмонов, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Карим Муҳаммедов, Аббос Отахонов, Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Музаффар Музаффаров, Ислом Исоқжонов, Маҳмуд Қудратуллаев, Баҳодир Пардаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!