
“Металлург” ёшлари Тожикистон вице-чемпиони билан дуранг ўйнади
Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшлари бугун “Цементчи” стадионида бу йил ҳисобидан учинчи халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу сафар бекободлик ёшлар Тожикистон Республикасининг ўтган йилги вице-чемпиони “Хўжанд” жамоаси билан куч синашиб, дурангга рози бўлишди. Қизиқарли ва муросасиз курашлар остида кечган ўйинда ҳисоб очилмади.
“Хўжанд” ўтган йилги мавсумда Тожикистон Республикаси миллий чемпионати олий лигасида 21 та ўйинда майдонга чиқиб, 14 та ғалаба, 4 та дуранг, 3 та мағлубият билан 46 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганди. Кечагина Осиё чемпионлари лигаси иккинчи раунд саралаш учрашувида пойтахт вилоятининг АГМК жамоасига рақиблик қилган “Истиқлол” “Хўжанд”ни 5 очкога ортда қолдириб кетганди.
Тожикистон вице чемпионига қарши ўйинни “Металлург” қуйидаги таркибда ўтказди:
Азиз Маҳмудов, Ҳасан Ҳасанов, Фаррух Содиқов, Жасур Раҳимов, Абдувоҳид Ғуломов, Муҳриддин Ботиров, Иброҳим Турғунбоев, Шаҳзод Ғофурбеков, Дониёр Ҳошимов, Фарҳод Ўткиров.
Захирадан майдонга тушганлар: Даврон Анваров, Азамат Абдусатторов, Ҳазрат Турсунқулов, Жасур Рустамов, Ҳусан Ҳасанов.
Комментарии