Микляев "Ал-Дуҳаил"га қарши учрашув ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди

Хабарингиз бор келаётган ҳафта аввалида Осиё қитъасида яшил майдонларида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” бу сафар ўз уйида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасидан реванш олишга уриниб кўради. Бугун эса мазкур учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. 

Ушбу беллашув олдидан "Локомоти" клуби бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрини билдириб ўтди: - Шуни таъкидлаш лозимки, эртага қизиқарли ва қийин ўйин бўлшиши кутилмоқда. Биз рақибни Қатар чемпиони бўлгани билан табриклаймиз. Ушбу жамоа техникага асосланган ўйин намоиш этади. Эртанги беллашувда гуруҳдаги вазиятни англашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз кучли эканлигини инобатга олиб, таркибда ротация қилишимиз мумкин. Раҳбарият томонидан бизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Ундан сўнг олға интилаверамиз.

"Ал-Дуҳайлга" қарши биринчи учрашувнинг иккинчи таймида футболчиларимиз вазиятни англашди. Аммо жамоамизга озгина омад етишмади. Эртага ғалаба қозониш учун нима қилиш керак деган саволга, шундай жавоб қайтарардим: фақат футбол ўйнаш керак! Голлар уриш ҳам лозим. "Ал-Дуҳайл" сафида яхши етакчилар бор, шу қатори жамоа сардори ҳам ажойиб таъсурот колдирди. Рақибимиз нафақат гуруҳ фаворити, шу қатори ОЧЛда совринли ўринлар учун ҳам кураша оладиган жамоадир, 
- деди Микляев ўйин олди матбуот анжуманида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!