Миллатлар Лигаси: Англия – Испания ўйинидан чиқарилган тўрт хулоса

Ўйинда етакчилик қилганига қарамай, Англия УЕФА Миллатлар Лигасининг очилиш ўйинида Испанияга қарши 2-1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Гарет Саутгейт шогирдлари беллашувни анча жонли бошлашганига қарамай алал-оқибат Испания термасига мағлуб бўлди. Бу ўйиндан қандай хулосалар қилишимиз мумкин?

  1. Рэшфорд Англиянинг “жаллод”и бўлиши мумкин

Маркус Рэшфорд ниҳоят Англиянинг ҳужум чизиғида ўйнашни бошлади ва у нималарга қодир эканини кўрсатиб қўйди. У бир вақтлар хет-трик уриб ғалаба келтирганидек зўр ўйин ўтказгани йўқ, аммо у жамоасига нима бера олишини намойиш қилди.

Рэшфорд Англиянинг ҳужумдаги асосий қуроли бўлди. Унинг ҳаракатланиши, финти учта жуда яхши вазиятни тақдим қилди. Унинг ўйини анча кучли чиқди, бошқа бирор термадоши у каби ўйин кўрсата олмади. Рахим Стэрлинг узоқ масофага тўп билан югура олиши мумкин, аммо унинг асосий ички сезгиси Рэшфордчалик ишламади.

Албатта, “Манчестер Юнайтед” вакили ўз ўйинини кучайтириш учун кўпроқ ушбу позицияда ўйнаши керак.

  1. Англия таянч ярим ҳимоячисига муҳтож

Жаҳон Чемпионатида Англиянинг ягона заиф нуқтаси Жордан Хендерсон ҳаракат қилаётган таянч ярим ҳимояси эди. Кеча Испаниянинг икки гол ургани бир нарсани: Хендерсон яна таянч ярим ҳимоясида ўйнаганини кўрсатди. “Ливерпуль” аъзоси ёмон ўйинчи эмас, у шунчаки таянч ярим ҳимоячиси эмас ва бу гранд жамоага қарши ўйинларда яққол кўзга ташланмоқда.

Хендерсон Испаниянинг ярим ҳимоячиларига қарши ўйнай олмади, Саулнинг ҳисобни тенглаштирганида ҳам, Родригонинг ғалаба тўпида ҳам айнан унинг хатоси ортидан содир бўлди.

“Ливерпуль”да у қора ишни бажарувчи футболчилар билан қуршалган. Бироқ у Англияда Деле Алли ва Жессе Лингарда ортида ҳаракат қилади. Улар эса Наби Кейта, Милнер ёки Вейналдум эмас. Саутгейт яқин келажакда Натаниель Чалоба ва Харри Уинкснинг ривожланишига умид қилишдан бошқа чораси йўқ.

  1. Луис Энрике шахсияти порламоқда

Луис Энрике Испания термаси бошқарувига келгач, 2007-йилдан бери биринчи марта янги давр бошланди. Иньеста, Пике ёк Давид Сильвалар энди йўқ. Ўн йилликда биринчи марта асосий таркибда “Барселона”нинг икки футболчиси ҳаракат қилди. Кўп томонлама, Энрике ушбу ўтиш даври учун идеал мураббий ҳисобланади. Айнан шундай даврни у “Барселона” билан муваффақиятли тарзда амалга оширганди.

Лучо “Камп Ноу” Хавининг кетишига тайёргарлик кўраётган бир вақтда бор эътиборни жисмоний кўрсаткич ва позицияга қаратганди. Испанияда ҳам бундай ҳолат узоқ вақтдан бери кузатилмаганди.

Испания ҳисобда олдинг чиқиб олгач ҳимояланиш учун уялиб ўтирмади. Энрике қўли остида Клаудио Браво жаҳон даражасидаги дарвозабонга айланди. Бу оқшом Давид Де Хеа ўзининг энг яхши ўйинлардан бирини ўтказиб, термаси ғалабасига катта ҳисса қўшди.

  1. Харри Кейнга нимадир бўлган

Харри Кейн ҳақида гапирмасак бўлмайди. Юлдуз ва сардор ҳужумчиларнинг катта муаммоси шундаки, улар ўз ўйинини кўрсата олмаётган бўлишса ҳам, захирага олинимайди.  Саутгейт жамоасида бу Жаҳон Чемпионатининг чорак финал ўйинидан бери давом этиб келмоқда.

Кейн нимчорак финалда Колумбияга қарши ўйиндан бери у қадар ўзига ўхшамай келмоқда. У “Тоттенхем”да жароҳатлар ёки чарчоқ туфайли ўйнаб келаётгандир, аммо у умуман спорт формасида эмас.

Кейннинг ҳаракатланиши чегараланган. 9-рақам ортида яхши терма жамоаларга қарши ўйнай олмайдиган Лингард ва Деле ҳаракат қилади. Бу ҳолат Рэшфордни ёлғизлатиб қўяди ва Англиянинг ҳужуми бир тарафлама бўлиб қолганини англатади. Жамоа Уэлбек, Стэрлинг ва Рэшфорд билан анча тажовузкор ўйнамоқда, Кейн эса йўқолиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!