Милнер Англия термасига қайтишдан бош тортди

CHERY AUTO

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер Англия терма жамоасига қайтишдан бош тортди. У Европа чемпионати - 2016 мусобақасидан сўнг термадаги фаолиятини якунлаган эди.

Tecno

Бу қарорга келиш осон бўлмаган, аммо халқаро ўйинлар орасидаги танаффус менга ўзимни тезда тиклаш олишга ва яхши спорт формасида бўлишимни таъминлайди, – дея Милнернинг сўзларини келтиради The Times нашри. – Қўшимча ўйинлар клубда жароҳат олиш хавфини кучайтиради.

32 ёшли футболчи Милнер бу мавсум “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 11 голли узатмага муаллифлик қилган. Англия термаси сафида эса (2009-16) 61 учрашувда 1 гол киритган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию