Миржалол Қосимов: Бразилия термаси “Навбаҳор” меҳмони бўлса уларга ҳам осон бўлмайди

 

Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” вакиллари иштирок этишди.

"Учрашув чиройли ва шиддатли ўтди. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – Наманганда ҳар қандай жамоа осон ўйин ўтказмаган. Хатто Бразилия терма жамоаси “Навбаҳор” меҳмони бўлса ҳам уларга осон бўлмайди. Мавсумдаги биринчи мағлубият. Жуда аламли мағлубият. Ҳаёт давом этади. Бу каби мағлубиятлар бизни янада кучлироқ қилади, деб ўйлайман. Бугунги ўйин учун шогирдларимдан миннатдорман.

Ечиниш хонасига кириб, ҳар бир шогирдимни қўлини сиқиб, уларга раҳмат дедим. Ростдан ҳам, ёмон ўйнамадик. “Навбаҳор”нинг ғалаба қозонганининг асосий омили сифатида уларнинг 12-ўйинчилари, яъни мухлисларини айтган бўлардим. Бундай босим остида ўйнаган ҳар бир жамоа қийналади. Нима бўлганда ҳам ҳакам хуштагин чалинмагунча ўйинни бўшаштириш керак эмас", - дейди Миржалол Қўшоқович.


“Навбаҳор”га қарши сафар ўйини оғир ўтишини билардим. Шунга мос равишда жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўйинни ёмон ўтказмадик. Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Кейинги учрашувларни ўйлаган ҳолда тайёргарлигимизни кучайтиришимиз керак", - дейди “Бунёдкор” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Сардор Собирхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!