"Монако"нинг навбатдаги хариди "Тоттенхэм" футболчиси бўлади

Жорий мавсум инқирозга кўчасига кириб қолган "Монако" ўзининг қишки трансферлардаги навбатдаги хариди масаласида келишувга эришди.

Унга кўра "Тоттенхэма" вингери Жорж-Кевин Нкуду яқин соатлар ичида монаколикларнинг янги аъзосига айланади. “Монако” 23 футболчини мавсум якунига қадар ижарага олади.

Эслатиб ўтамиз, Нкуда "Монако"нинг давралар оралиғидаги еттинчи хариди бўлди. Улар бундан аввалроқ Налдо, Фоде Балло-Туре, Вильям  Венкер, Сеск Фабрегас, Желсон Мартинш ва Карлос Винисиус каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олишган эди.

Маълумот учун, Нкуда жорий мавсум "Тоттенхэм" сафида бор йўғи 3та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!