Моуриньо МЮдан кетгач нечта жамоадан таклиф олгани маълум бўлди
Ads

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиққач қандай таклифлар олгани ҳақида гапирди.

“Мен МЮдан кетгач 3та таклифни рад этдим. Чунки, мен бундай таклифларга муҳтож эмасман. Аксинча, хотиржамман. Қанча кўп дам олсам, янги ишимга шунчалик яхши тайёрланаман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Моуриньога “Бенфика”дан таклиф бўлгани, бироқ у буни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.