Моуриньонинг эҳтиёткорлиги таҳсинга лойиқ

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа манфаати ҳар нарсадан устун эканини яна бир бор кўрсатди. Португалиялик мутахассис бу гал жуда эҳтиёткор мураббий сифатида гавдаланди.

Tecno
 

Жозе Моуриньо жамоанинг учта дарвозабонидан бири жароҳатланиши мумкинлигини инобатга олиб, ижарага берилган тўртинчи посбонни яна "Манчестер Юнайтед"га чақиртириб олди.

19 ёшли Дин Хендерсон иккинчи лигада "Гримсби" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди. Футболчи ушбу жамоа таркибида еттита ўйинда қатнашди. Энди у ўйинга тушиш имконияти бўлмаган таркибда захирада ўтирадиган бўлди.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию