Мурод Исмоилов: Барча йигитларга раҳмат

 

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси кеча Украинанинг "Стал" клубига қарши учрашув билан Анталиядаги мавсум-олди йиғинни тамомлади. Жамоаси катта мураббийи Мурод Исмоилов Туркия йиғини якунлангач ўз фикрларини билан қисқача ўртоқлашди. 

“Нефтчи” назорат ўйинида “Сталь” клуби билан дуранг ўйнади

- Йиғинда иштирок этган ва машғулотларда чин юракдан меҳнат қилган барча йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Жуда фойдали йиғин ўтказдик. Биз мураббийларни ушбу тайёргарлик жараёнидан кўнглимиз тўлди. 6 та баҳсда жамоа ўз имкониятини синовдан ўтказди ва жуда фойдали бўлган мазкур баҳсларда "Нефтчи" жамоаси хар тарафлама тобланди деб фикр билдириб ўтиш мумкин. Энди Фарғонада биринчи турга тайёргарликни бошлаймиз", - деди Мурод Исмоилов.

Жамоа делегацияси бугун тунда Анталия-Тошкент рейси билан Ўзбекистонга қайтиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!