Мусаевнинг жамоаси ОЧЛ йўлланмаси учун курашмоқда

Ҳозиргина Япония J Лигаси 29-туридан ўрин олган “Шимуцу” ҳамда “Жубило Ивата” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” сафардан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтадиган бўлишди. Ҳамюртимиз 90 дақиқа ўйнади.

Ушбу ғалабадан сўнг, иваталиклар жамғарган очколари сони 50 тага етди ва жамоа 5-ўринда бормоқда.

Уларни ОЧЛ саралашига йўлланма берувчи ўриндан 3, ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри ўйнаш имконини берувчи ўриндан эса 6 очко ажратиб турибди. Чемпионат баҳслари тугашига эса яна 5 та тур бор.

Япония J лигаси. 29-тур

“Шимуцу” – “Жубило Ивата” 0:3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!