Мусаевнинг жамоаси кучли клуб билан дуранг ўйнади

Бугун Япония J лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб   ўтмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби сафарда “Санфречче Хиросима”га қарши баҳс олиб борди.

Хиросимадаги “Ямаока” стадионида кечган қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади – 0:0. Мусаев бугун заҳирада қолди.

Ушбу натижадан сўнг “Жубило Ивата” жамғарган очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 18 клуб орасида 14-ўринда бормоқда.

Япония J лигаси. 4-тур

“Санфречче Хиросима” – “Жубило Ивата” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!