
"Наполи" ПСЖга Рейнанинг нархини эълон қилди
Италиянинг “Наполи” клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Пепе Рейнани ПСЖга 15 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш лозимки, неаполликлар ҳам юқоридаги нарх 35 ёшли дарвозабон учун жуда қиммат эканлигини яхши билишади ва шу боис ҳам улар испаниялик голкиперни ўз сафида сақлаб қолиш ниятида.
Ўз навбатида “Наполи” бош мураббийи Маурицио Сарри Рейнанинг ўрнига «Реал Сосьедад»дан Херонимо Рульи ва «Удинезе»дан Орестис Карнезис каби дарвозабонларни кўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Рейна “Наполи” билан барча алоқаларни узган ва клуб раҳбариятидан ўзини ПСЖга қўйиб юборишини талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Комментарии