“Насаф-2” ўз майдонида “Истиқлол”ни мағлуб этди

 

“Насаф-2” жамоаси кеча Ўзбекистон Биринчилиги 13-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўтказди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда "Насаф" ўринбосарлари 3:1 ҳисобида зафар қучди. Нурали Султонов шогирдлари навбатдаги 14-тур учрашувини яна ўз майдонида ўтказишади.

Бу сафар улар  “Андижон”  жамоасини қабул қилади. Учрашув 7 июн чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Биринчилиги, 13-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Истиқлол” (Фарғона) 3:1 (2:0)

04.06.2017. “Насаф” ФМ майдони. 17:30да

Голлар: Дилшод Саитов, 7’-1:0, 11’-2:0, Орифжон Муродов, 83’-3:1  –  Хайрулло Мадаминов, 55’-2:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Дилшод Саитов  39.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!