“Насаф-2” сафарда “Нурафшон”ни мағлубиятга учратди

 

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг навбатдаги 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз сафарда “Нурафшон” жамоасининг меҳмони бўлди.

Учрашувда Сардор Тўраев томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Баҳснинг 10-дақиқасида жамоамиз жарима майдони яқинроғида стандарт вазиятга эга бўлиди. Жарима тўпини Элбек Отақулов амалга оширди. Унинг тепган тўпини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Сардор Тўраев дарвозани ишғол қилди – 0:1. Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади.

“Насаф-2” энди 6-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади. 26 апрел чоршанба куни улар Муборакда “Машъал-2” жамоасига қарши тўп тепишади.

Ўзбекистон Биринчилиги, 5-тур

“Нурафшон” (Бухоро)  – “Насаф-2” (Қарши) 0:1

23.04.2017. Вобкент ш., “Умид”стадиони. 17:00да

Ҳакамлар: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон), Дониёр Убайдуллаев (Гулистон), Шохнур Юлдашев (Гулистон), Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Назоратчи: В.С. Шашков (Тошкент).

Гол: Сардор Тўраев, 10’-0:1

"Нурафшон”: 88. Рустам Ражабов, 2.Санжар Хатамов, 3.Умрилло Рамазонов (с), 4.Ахат Қаҳҳоров, 6.Саиджон Ашуров, 8.Евгений Кочнев, 11.Шахзод Сулайманов, 21.Фузайл Корегдиев, 22.Дилшод Файзиев, 23.Жасур Файзуллаев, 25.Равшан Асланов.

Захира: 1.Асланбек Ахроров, 13.Жобир Наврўзов, 14.Мухаммад Тимуров, 15.Азамат Шарипов, 17.Қурбон Сатторов, 19.Хуршид Ҳасанов, 20.Савелий Абрамов.

"Насаф-2": 25.Абдувохид Неъматов,  5.Отабек Комилжонов, 8.Шохмалик Комилов, 9.Алфайзи Неъматов, 10.Абдулла Мияссаров, 16.Наврўз Иззатуллаев, 17.Достон Бердиқулов, 27.Сардор Тўраев, 28.Ойбек Бозоров, 22.Элбек Отақулов, 34.Илҳом Алижонов (с).

Захира: 30.Амир Лутфуллаев, 18.Фаррух Абсаломов, 19.Сардор Абдухолиқов, 20.Шахбоз Эркинов, 24.Ориф Муродов, 33.Руслан Нусратуллаев, 42.Жаҳонгир Ҳалимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!