"Навбаҳор": Азиз Турғунбоев - июнь ойи ўйинчиси


Хабарингиз бор, "Навбаҳор" апрель ойидан бошлаб ҳар ой якунига кўра анъанавий тарзда жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда. "Лочинлар"нинг июнь ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида жамоанинг "Телеграм" ижтимоий тармоғидаги расмий (https://t.me/fcnavbahor) саҳифасида махсус сўров ўтказилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу сафар ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев яқин таъқибчилари Ойбек Қиличев (14 фоиз) ва Неманья Йовановични (13 фоиз) ортда қолдириб, биринчи ўринни қўлга киритди. Азизбек май ойидаги сўровда учинчи бўлганини қўшимча қилиш лозим.

Маълумот ўрнида "лочинлар"ниг апрель ойидаги энг яхши футболчиси марказий ҳимоячи Ғиёсжон Комилов бўлган. Май ойида эса ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев тенгсиз деб топилганини таъкидлаш лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!