"Навбаҳор"нинг бугунги ўртоқлик ўйини вақти маълум

Хабарингиз бор, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб бормоқда. “Лочинлар” мазкур ўйин доирасидаги сўнгги назорат - синов баҳсини бугун Украинанинг “Олександрия” жамоасига қарши ўтказишади. Ушбу ўртоқлик учрашуви Туркияда маҳаллий вақт билан соат 16:00да, Ўзбекистон вақти билан эса соат 18:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Андрей Канчельскис шогирдлари Анталияда 2 та назорат – синов баҳсида майдонга тушиб, Руминиянинг “Университатя Клуж” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган, Грузиянинг “Металлург” (Рустави) клуби билан бўлган баҳсда эса 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!