Ads

Ўзбекистонда профессионал клублар кам, аммо улар сафи кенгайиш арафасида, "Бунёдкор", "Насаф" ва "Пахтакор" изидан яна бир қатор клублар ўз номига ПФК префсини қўшишга ҳавасманд.

Аммо, тақа топиб олиб, "унга битта от ва эгар-жабдуқ оссам улов тайёр", -деган гапга мос тушадиган клубларимиз ҳам талайгина. ПФКда фақат кучли таркиб эмас, кучли инфратузилма ҳам бўлиши керак. Ҳомийлик оқсаганида аравасини академия билан торта билиши керак, "Насаф" ёки "Бунёдкор"дек. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, профессионал мақомига эга бўлган клуб ўзининг юзи ҳисобланган логотипга ҳам жиддий эътибор қилиши шарт! Кимдандир қарғани, кимдандир бўрини ва яна кимдандир тўпни кўчириб, "ооо зўр чиқибди" демасдан дизайнер хизматидан фойдалангани мақсадга мувофиқ. 

ПФК мақомига муносиб бўлишга интилаётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўтган мавсум аввалида "2018 йил, "Навбаҳор" юксалиш йили" деб ҳамма нарсани ўзгартирди, тўлиқ ребрендингга қўл урди, фақат лого масалисда сал "еб қўйишгани"ни айтмаса, ҳаммаси ниҳоятда чиройли чиқди. Ростакамига "Навбаҳор" кўп жиҳатдан Суперлигада ўрнак қилиб кўрсатишга арзирли клуб бўлди. 

Бизга маълум бўлишича клуб ўтган йилги хатони тузатишга бел боғлаган, клуб логотипи ўзгариши мумкин, бу борада топшириқ олган профессионал дизайнер сайтимизга маълум қилди. Нейтрал шахс сифатида айтишим мумкин, янги яратилган лого ҳақиқатда ижод маҳсулига айланган, ҳар холда плагиат эмас.

Қуйида "лочинлар"нинг амалдаги рамзининг яратилиш тарихига бир разм соламиз:

photo_2019-02-23 01.32.16

Кўриб турганингиздек, расмда ҳаммаси аён, ортиқча тўхталиб ўтишга ҳожат ҳам йўқ, энди эса янги лого билан солиштиармиз:

photo_2019-02-23 01.32.33

Янги логотипда клуб рамзи ҳисобланган лочин, ўлжасига ҳамла қилаётган ҳолда тасвирланган ва бу орқали "Навбаҳор"нинг шиддатли ўйин кўрсатишига ишора берилган. Бу эса эскизнинг реализациялаштирилган кўриниши:

photo_2019-02-23 01.32.41

Юқорида сиз кўрган логотип Мусабек Обиджанов томонидан чизилган ва клуб раҳбариятига тақдим этилиш арафасида. Агар логотип юзасидан фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса ушбу янгиликка ёзиб қолдиринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nishonov Azizbek
23/02/2019 08:21
Mayli logotipni o'zgartirishsin, lekin bu tavsiya etilayotganga emas, yanayam takomillashtirish kerak, menga yoqmadi
&
Zulfiqarov Husanboy
23/02/2019 04:02
Logotip biror narsani belgilab beruvchi (o'yin manosida) narsa emas buni hadeb almashtirgandan foyda yo'q . Ko'p muxlislar shu logotip uchun pul sarflab olishdi. Navbahorku qandaydir bir nomi chiqmagan jamoani logotipidan foydalangandur. Bunday jamoalar ko'p. Misol uchun Fc Barselona va Fc Bunyodkor tog'ri judayam bir biriga oxshamidi. Biroq hamma ham chizmani bersa ichiga xoxlaganini chizib to'ldirib qo'yaveradida. Xullas Navbahorni logotipi uni pfc bo'lishiga halal beradigon omil emas, yaxshisi boshqa narsalar haqida bosh qotirgan maqul
Arsen Wenger
23/02/2019 07:15
Navbahor muhlislari Navbahor uchun pulni ayashmaydi. Logotip klubning yuzi, boshqa narsalarga kelsak Navbahor Futbol Klubi yangi mavsum uchun tayyor. Navbahor FK muhlislari.!!!
&
MUSA-KONIMEX-LIVERPUL
23/02/2019 02:36
Ажойиб, профсионал булиш вақти келди... (Навоийдан футбол мухлиси)