Недвед:
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби вице-президенти Павел Недвед бугун маълум бўлган УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи қуръа натижаларига нисбатан ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтиш лозимки, туринликларга ушбу босқичда Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби рақиблик қиладиган бўлди.

“Бу нормал қуръа. Биз аввал “Тоттенхэм” билан еврокубокларда ҳечам тўқнаш келмаганмиз, бироқ, ўтган ёз биз улар билан ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказдик ва ютқаздик. Ўйинлар яна икки ойдан сўнг бошланади. Унгача эса кўрамиз. Мусобақада узоқни кўзламаяпман, чунки, бунинг учун биз аввало “Тоттенхэм” тўсиғидан ўтишимиз лозим.

Маурисио Почеттино бошчилигидаги “шпорлар”да ажойиб ва ўта ҳужумкор жамоа шакланган”, - дейди Недвед.