"Нефтчи" ёшлари Ғузорда дуранг ўйнади

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари мавсумнинг илк ўйинини Ғузорда “Шўртан” ўринбосарларига қарши ўтказишди дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Яшил майдонни соғинган ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳс қизғин кўриниш олди. Баҳсда меҳмонлар тезкор гол киритишга муваффақ бўлишди. Рақиб дарвозабонини анча олдинга чиқиб кетганини кўрган Отабек Исроилов тўпни ҳаволатиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Шу тариқа баҳсда ҳисоб очилди. Голдан руҳланган Баҳром Ҳайдаров жамоаси яна кетма-кет олдинга ўтди. Гол муаллифи Отабек Исроилов шу куни анча фаол ўйнади ва жамоанинг ҳужумларида асосий вазифани бажарди. Биринчи бўлимнинг ўрталарида келиб “Нефтчи” футболчиси Ислом Тошпўлатов рақиб дарвозасини иккинчи марта ишғол этишга эришди. Бироқ ҳакам мазкур вазиятни ўйиндан ташқари ҳолат дея баҳолади. 34-дақиқага келиб ғузорликлар ҳисобдаги кўринишни ўзгартиришга эришишди. Ғузор ёшлари ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантиришди. 1:1. Биринчи бўлим дуранг билан тугади. Иккинчи бўлимда кураш янада қизиди ва ҳужумлар хавфли кўриниш олди. Айниқса иккинчи бўлим охириди жамоаларда ғалабани илиб кетиш учун бир қатор қулай вазиятлар бўлди. Лекин ўйинда бошқа гол киритилмади. 

Ёшлар лигаси. 1-тур. 
3 март. 2017-йил. Ғузор

“Шўртан” – “Нефтчи” 1:1
Голлар: Шахзод Хурсанов 34 - Отабек Исроилов 2 

"Шўртан": Акмал Раҳимов, Мирмуҳсин Сатторов, Акром Баҳромов, Шамсиддин Сагдуллаев, Ислом Шодмонов, Ғулом Раҳмонов, Жасур Холтўраев, Нурали Падаров, Шаҳзодбек Хурсанов, Юсуф Бўриев, Олимжон Каримов

Захира: Жаҳонгир Каримов, Шаҳбоз Жўраев, Темур Комилжонов, Шоҳжаҳон Маъруфов, Шербек Эшмуродов, Баҳромжон Рўзий, Рустам Ҳайдаров

"Нефтчи": Руслан Матниязов, Аброр Исмоилов, Ислом Тошпўлатов, Абдуқодир Артиқов, Отабек Исроилов, Сирож Рўзметов, Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов, Жамшид Қобулов, Аваз Ўлмасалиев, Эламонжон Каримов
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Сарвар Абдуллаев, Хуршидбек Асқаралиев, Сардорбек Исоқов, Ҳусанбой Ғаниев

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!