“Нефтчи” ёшлари ўртоқлик ўйинида “Наврўз”ни мағлуб этди

 

Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишади. Бугун “Нефтчи” ўринбосарлари тайёргарлик босқичидаги яна бир ўртоқлик ўйинида иштирок этишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Андижон вилояти иккинчи лигаси иштирокчиси “Наврўз” жамоаси “Нефтчи” ёшларига рақиблик қилди. Ўйинда Ризо Айвазов дубл қайд этган бўлса андижонликлар бу голга бир марта жавоб қайтаришди. Якуний ҳисоб 2:1 ва қизиқарли рақобатда “Нефтчи” муваффақиятга эришди.

Баҳром Ҳайдаров баҳсда қуйидаги таркибни синовдан ўтказди.

“Нефтчи”: Шуҳрат Раҳмонов, Мўминтой Маъмуржонов, Авазбек Ўлмасалиев, Миржамол Неъматов, Отабек Муҳаммаджонов, Шодиёр Хожиматов, Ислом Тошпўлатов,  Сарвар Абдуллаев, Эламон Каримов,  Хуршид Асқаралиев, Ризо Айвазов

Заҳира: Абдусаттор Обидов, Ҳамидулло Абдулҳамидов, Санжар Зокиров, Анвар Абдулҳақов, Аслиддин Ғойибжонов, Абдужалил Маназаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!