"Нефтчи"нинг асосий ва ёшлар жамоалари ўзаро ўйнашди

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” футболчилари ўз қароргоҳларида “Бухоро”га қарши ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун жамоанинг асосий ва ёшлар таркиблари ўртасида ўзаро баҳс ўтказилди. Унда асосий жамоа вакиллари 4:3 натижасида ғалабага эришишди.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни “Нефтчи” ўз майдонида “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 17:30да старт олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!