"Нефтчи"нинг ғалабасидан сўнг Абрамов нималар деди?

“Олмалиқ” – “Нефтчи” (1:2) баҳсидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Фарғона клуби расмий сайти.

"Ҳақли ғалабага эришдик.  Айтиш керакки, киритилган 2 та голдан ташқари яна кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Учрашувдаги ҳисоб беллашувга мос бўлди деб ўйлайман. Бугун мен кўпроқ ёш футболчиларга имконият бердим. Рақибнинг ўйинини ўргандик ва шунга монанд тайёргарлик кўрдик.

Ўйин олди амалга оширган ўзгаришларимиз муваффақиятли бўлди. Сўзим якунида, фарғоналик мухлисларни ғалаба билан табриклайман", – деди Вадим Абрамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!